beautypg.com

Ўзбек – Vitek VT-1684 User Manual

Page 78

background image

78

ЎЗБЕК

78

14.Электр шнури ва электр вилкасини сувга туширманг

15.Электр шнури ва вилкасини иссиқ юзаларга текказманг

16.Электр кабели стол четида осилиб турмаслиги керак.

17.Эшиги ва ички томонини тозалаганда губка ёки юмшоқ матога сурилган абразив қўшилмаган

ювиш воситаларидан фойдаланинг

ОГОҲЛАНТИРИШ

Электр токи уриш хавфи

Микротўлқинли печ электр схемаси қисмларига тегиш жиддий шикастланиш ва электр токи

уришига сабаб бўлиши мумкин. Микротўлқинли печни мустақил қисмларга бўлманг

Микротўлқинли печни ерга улаш

Микротўлқинли печ ишончли тарзда ерга уланган бўлиши керак. Агар қисқа туташув бўлса ерга

уланиш ток уриши хавфини камайтиради, нимагаки ток ерга уланган симдан ўтиб кетади. Жиҳозда

ерга улаш кабелли ва ерга улаш кабелига туташадиган электр кабели ишлатилган. Вилка ерга

улаш ўрни бўлган розеткага уланиши керак.

ОГОҲЛАНТИРИШ: ерга улаш ўринли вилкани ерга уланмаган розеткага улаш электр токи

уриши хавфига сабаб бўлиши мумкин.

Агар ерга улаш бўйича қўлланма тушунарли бўлмаса ёки микротўлқинли печ ерга ишончли

уланганига шубҳангиз бўлса малакали электрчи билан маслаҳатлашиб олинг.

• Электр кабели ўралашиб қолмаслиги учун микротўлқинли печга калта электр кабели

қўйилган.

• Узайтиргич кабел ишлатиш лозим бўлганда фақат ерга улаш ўрни бўлган 3 симли узайтиргичдан

фойдаланинг

• Микротўлқинли печ электр кабели кўрсатгичлари билан узайтириш кабели кўрсатгичлари бир-

бирига мос бўлиши керак.

Микротўлқинли печга қўйиладиган идиш

• Қопқоғи маҳкам ёпилган идишлар микротўлқинли печга қўйилганда портлаб кетиши мумкин.

• Микротўлқинли печга қўйишдан олдин ёпиқ идишларни очиб қўйиш ва пластик идишларни, буғ

чиқиши учун, бир неча жойини тешиб қўйиш керак.

• Агар микротўлқинли печга қўймоқчи бўлган идишнинг тўғри келишига шубҳангиз бўлса уни

олдин текшириб кўринг.

Микротўлқинли печга қўйишдан олдин идишни текшириб кўриш

• Синалаётган идишни (масалан ликопчани) печнинг иш камерасига қўйинг ва унинг устига

совуқ сув солинган стакан қўйинг

• Микротўлқинли печни максимал қувватига қўйиб ишлаш вақтини бир дақиқадан оширманг.

• Синалаётган идишга секин қўл теккизинг. Агар идиш қизиган ва стакандаги сув совуқ бўлса

бундай идишни ишлатиш мумкин бўлмайди.

• Синов муддатини бир дақиқадан оширманг.

Микротўлқинли печда ишлатиш мумкин бўлган идиш ва материаллар

Алюмин фолга

Фолгани фақат грил режимида ишлатиш мумкин. Фолга билан

микротўлқинли печ девори ораси 2,5 см дан кам бўлмаслиги

керак. Фолганинг кичик бўлакларини, куйиб кетмаслик учун, гўшт

ва парранда гўштининг кичик бўлакларини ёпиш учун ишлатиш

мумкин

Микротўлқин режимида агар фолга печ деворига яқин бўлса

учқун чиқиши, беркитувчи панжара куйиши ва печ ишдан

чиқиши мумкин. Бундай ҳолда кафолатли таъмирлатиш ва

хизмат кўрсатиш ҳуқуқингиз бекор бўлади

1684.indd 78

1684.indd 78

13.08.2009 14:47:54

13.08.2009 14:47:54